ИШТИХОНЛИК ҲУНАРМАНДЛАР ҚЎҚОН ХАЛҚАРО ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИДА

Ҳунармандчиликка оид турли кўргазмалар, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий ҳунармандчилик дастгоҳлари, маҳсулотларни яратиш жараёни, соҳага оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши, бадиий дастурлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлайди.
Худоёрхон ўрдаси фестивалнинг асосий майдонига айланди. Халқ сайллари, дорбозларнинг чиқишлари, фольклор жамоалари, вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари барчани байрамга чорлаётгандек гўё. Қизиқчилар, жарчилар ва хон саройи аъёнлари либосини кийган актёрлар жамоаси иштирокчиларга ўзгача кайфият бағишлади.
Қувончлиси шундаки, Қўқон шаҳридаги халқаро ҳунармандчилик фестивалида туманимиз вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. 
Жумладан, ҳунарманд Рахима Ҳакимова ўзининг каштачилик ва қуроқчилик маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Миллий амалий санъатимизнинг нафис намуналари бўлган бу махсулотлар барчага манзур бўлмоқда.