МОСКВА, ҚИЗИЛ МАЙДОН, ҒАЛАБАНИНГ 75 ЙИЛЛИГИ – ИШТИХОНЛИК ШАКИР ХАИРОВ ИШТИРОК ЭТДИ!

24 июнь куни Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Бу унутиб бўлмас тарихий воқеадир. Парадда илк бор Ўзбекистон Респупликаси Қуролли Кучлари Тошкент ҳарбий округ қумондонининг биринчи ўринбосари полковник Шакир Хаиров  бошчилигидаги ҳарбийлар иштирок этишди. 
35 мактабда ўқувчилик йиллари (Ш.Хаиров ўтирганлардан чапдан иккинчи кўк куйлак)
У 1982 йил Иштихон заминида дунёга келган, 1999 йил Иштихон шаҳридаги 35 - ўрта мактабни тамомладик. Ш.Хаиров мактабни тугатгач Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиб,  Тошкент Олий Ҳарбий Қумондонлик Олийгоҳида билим олди. Кейинчалик Ўзбекистон Қуролли кучлар Академиясини  тугатиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз хизмат бурчини аъло даражада бажариб келмоқда. Яқинда унга полковник унвонини беришди. Ҳарбий йигит аъло хизматлари учун кўпгина мукофотлар билан тақдирланди. 
Москва қизил майдон  ғалабанинг 75 йиллигида
Дўстимнинг 1999 йил 11-синфни битираётганимизда  айтган сўзлари хотирамга ўрнашган. У устозларнинг “Келажакда ким бўлмоқчисан?” деган саволига ҳеч иккиланмасдан “Ҳарбий!” деб жавоб қайтарган эди. Баракалла Синфдош! Болаликда ўз олдингга қўйган мақсадинга эришишинг учун астойдил интилдинг. Биз сен билан фахрланамиз!  
           Шерзод ЮЛДОШЕВ.
 "Иштихон овози” мухбири Илҳомжон БОБОЕВ.