“Билимлар куни” барча мактабларда кенг нишонланди

4 сентябрь куни республиканинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтади. Ҳамма умумтаълим мактабларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари ташкил этилади.
Ўқув йилининг биринчи кунида 1-синфга чиққан барча ўқувчиларга “Президент совғаси”ни топширишдек хайрли анъана давом этмоқда. Жорий ўқув йилида 

1-синф ўқувчилари учун бериладиган “Президент совғаси” таркибидаги маҳсулотларнинг сифатига катта аҳамият берилди. 

1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси”дан 12 турдаги ўқув қуроллари ўрин олган.
Жумладан, ана шундай тадбирлар Митан қўрғонидаги 19-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Тадбирда шу мактабда узоқ йиллар фаолият кўрсатган фахрий ўқитувчилар, маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳам иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган мактаб директори Жамшид Умиров ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлаб, уларга билим чўққиларини эгаллашда омадлар тилади.