ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ


Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг   мажлиси бўлиб ўтди. Унда     Ўзбекистон Республикаси Президенти    сайловига старт берилди.


Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 2021 йилнинг        24 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланди. Шунингдек, сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар кўрсатган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити ва тенг шароитлар яратилиши таъкидланди.


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилишини билдирди.

Муҳим сиёсий жараён бўлган Президент сайлови қонунийлик, холислик ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилишига туманимизда ҳам жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.


Иштихон туманида 62 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, шундан 54 таси умумий ўрта таълим мактаблари биносида, 6 таси коллежлар биносида, 1 таси давлат хизматлари маркази биносида ва 1 таси махсус сайлов участкаси бўлиб, туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган. Барча сайлов участкалари керакли жиҳозлар билан таъминланиб, жараён учун масъул кишилар бириктирилган.


Комил ЯВҚОЧДИЕВ,

Халқ депутатлари Иштихон 

туман Кенгаши котибияти мудири.


✅@ishtixonovozi