Офтоб уришининг олдини олиш Огоҳлантирамиз!

Офтоб уришининг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг: 
- бошни енгил ёрқин рангдаги бош кийим, кўзларни қуёшдан сақловчи кўзойнак ёрдамида муҳофаза қилинг; 
- қуёш нури тўғридан-тўғри тушиб турган очиқ жойларда бўлишдан қочинг (айниқса қуёш фаоллиги даврида – 12.00 дан 16.00 гача); 
- қуёшда тобланишнинг давомийлиги 15-20 дақиқани ташкил қилиши, агар узайтириш лозим бўлса бу аста-секин амалга оширилишини  унутманг. Бироқ унинг давомийлиги икки соатдан ошмаслиги ва орада танаффуслар бўлиши зарур; 
- қуёшда тобланиш муолажаси учун энг мақбул вақт эрталаб ва кечки вақт бўлиб, бу муолажани овқатлангандан сўнг камида бир соатдан кейин амалга оширинг; 
- иссиқ пайтда калорияли овқатлар истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Кўпроқ сут-қатиқ маҳсулотлари ва сабзавотларни таклиф этамиз; 
- иссиқ шароитда ишлаганда вақт-вақти билан имкон даражасида салқин жойда дам олинг; 
      Офтоб уришининг илк белгилари намоён бўлган заҳоти жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни бошланг. Шу билан бирга сизнинг кўрсатаётган ёрдамингиз бирламчи  бўлиб,  зудлик билан тез ёрдам чақиринг. Чунки, сиз офтоб уриши қандай даражада эканлигини ва бу хунук салбий оқибатларга сабаб бўлмаслиги керак.  (айниқса болалар ва қарияларда) 
Офтоб уришида қуйидаги тадбирларни қўллаш тавсия этилади: 
- горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини бир оз кўтариб қўйиш, тоза ҳаво билан таъминлаш учун елпитиш; 
- юзини совуқ сув билан ювиш; 
- бирор матони ҳўллаб кўкрак қафасига босиш, ҳўлланган мато билан бутун танасини ўраш ёки 18-20 даража илиқ сувда чўмилтириш; 
Шифокорлар офтоб урган кишиларга бир неча кун ётишни тавсия қилишади. Чунки, организмдаги асаб тизими, қон айланиши ва бошқа бир қатор бузилган биокимёвий реакциялар тикланиши учун шунча вақт керак бўлади. Ушбу тавсияларга амал қилиш лозим. 
       Аъзам Худойқулов,                
Иштихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 
ФВДТ ва ФМ фаолятини ташкиллаштириш   
хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи .