Депутатнинг бир куни... БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

Болажон халқмиз. Шу боис бўлса керак, ҳар йили 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда ўзгача шод-у хуррамлик билан нишонланади. Карантин бўлишига қарамай, бу йил ҳам болажонлар эътибордан четда қолишмади.
 Барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Саховат ва кўмак” кўнгилли ҳаракати ташкилотчилари ўз ҳудудида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари, болаликдан ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган болажонларга қувонч улашишга ошиқишди.26-Халқабод сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Феруза Тоғаева ҳам Сафохўжа ва Халқабод МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган болажонлар ҳузурида бўлди. Депутат “Мiroxon progress servis” МЧЖ раҳбари Шомил Эшонов ҳамда маҳалла фаоллари ҳамроҳлигида хонадонларга бўлиб, болажонлар, уларнинг ота-оналарини байрам билан қутлади. Болажонлар ҳомийлик асосида ташкил этилган совғаларни қабул қилиб олар экан, ўз миннатдорчиликларини шеърларни ифодали ўқиш орқали изҳор этишди. 

Саломат ТОИРОВА,
Сафохўжа МФЙ раиси.