ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЁКИ ДАФН МАРОСИМИ УЧУН нафақа олиш масаласида қаерга мурожаат этиш лозим?

Амалдаги йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 327-сонли қарори қабул қилинди. 
 Ушбу қарорга кўра билан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатда мавжудлиги ҳамда пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Унга асосан ушбу давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилиши белгилаб ўтилган.

 Шу муносабат билан:
- жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб фуқаролар томонидан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун нафақа бўйича Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожат этилади.
- мурожаат этувчи фуқаролар юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти
бўйича маълумотларни  Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олишлари ҳам мумкин.

Жавлон ЭРГАШЕВ,
Иштихон туман пенсия жамғармаси
​​​​пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари.