КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ЯНГИ БОСҚИЧ: ИСЛОҲОТЛАР МАЗМУНИ

Бизга маълумки, коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Кўпчилик экспертлар томонидан жамиятда коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмаслиги қайд этилган. Коррупцияга қарши курашишга қаратилган фаолият комплекс-мажмуавий тарзда мунтазам равишда изчил амалга оширилиши яхши натижа бериши мумкин.

Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Ҳар қандай давлатда коррупциянинг ривожланиши давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсир кўрсатади, натижада жамият аъзоларини мазкур давлатнинг органларига бўлган ишончига путур етказишга олиб келади.

Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларини ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда бугунги кунда шиддатли равишда амалга оширилаётган ислоҳотларни талабларига мувофиқ Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслар лойиҳаси норма ижодкорлиги асосида ишлаб чиқиш жамиятда жиноятларни шу жумладан коррупцион жиноятларни олдини олишга қаратилган нормаларни мустаҳкамлаш жамиятда жиноятларни ҳамда коррупцион жиноятларни олдини олинишига хизмат қилади.

Ҳозирги глаболлашув даврида ёки жараёнида коррупция муаммоси жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида мавжудлигини кўриш мумкин. Аммо бу - барча давлатларда ҳам коррупция бир хил деган маънони англатмайди. Экспертларнинг хулосасига кўра, коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда турли хил бўлиб, тарихий ривожланиш босқичи ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг мавжудлиги ҳамда тараққиёт даражаси билан белгиланади.

Бир қатор ривожланган мамлакатларда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам беришга қаратилган маъмурий нормалар мажмуи ишлаб чиқилган.

ХХ асрнинг 90 йилларидан халқаро ва минтақавий доираларда коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ халқаро шартномалар қабул қилина бошланди. 

Давлат ҳокимияти органларининг коррупциянинг зарарли таъсиридан сақлаш зарурияти АҚШ ҳукуматини коррупцияга қарши курашни ХIХ асрдаёқ давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилашга олиб келган.

1978 йилда АҚШ Конгресси “Ҳукуматдаги ахлоқ тўғрисида”ги қонунни қабул қилган. Ушбу Қонуннинг вазифаси давлат амалдорлари ва муассасалари ҳалололигини сақлаш ҳамда бунга имконият яратишдан иборат.

Канаданинг жиноят қонунчилигида “мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш”, “Ҳукуматни алдаш”, “мансабдор шахс томонидан содир этилган ишончни суистеъмол қилиш” мансабдорлик жиноятлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

1985 йил Канадада давлат хизматчиларининг хизмат вазифалари ва шахсий манфаатлари ўртасидаги зиддият юзага келган ҳолда улар амал қилиши шарт бўлган хулқ-атвор қоидаларини ўзида мужассам қилган Кодекс қабул қилинган.

Канадалик қонун ижодкорларининг фикрига кўра, ушбу қонунлардан кўзланган мақсад – давлат аппарати ва давлат хизматчиларининг ҳалоллигига жамиятнинг ишончини оширишга қаратилганлигини қайд этишади.

Давлат хизмати тизимида коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш ва барҳам бериш мақсадида Францияда ХХ асрнинг

90 йилларида сайланган барча давлат хизматчилари ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида тегишли давлат идораларига маълумот бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, давлат аппарати юқори мартабали ходимларининг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларациялар кенг миқёсда ошкор этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий ва ташкилий асослар қонун ижодкорлиги асосида яратилган.

Мамлакатимизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳномалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири коррупцияга қарши тизимли равишда курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси халқаро ҳуқуқий талабларасосида белгиланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши жамият тараққиётини амалга оширишнинг миллий механизми сифатида “Корруп-цияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори қабул қилинди.

Коррупцияга қарши курашишнинг алоҳида институционал тузилмаси сифатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилиб, ҳозирги кунда мазкур идора UNODC (БМТнинг Наркотик ва жиноятчилик бўйича идораси), UNDP (БМТ тараққиёт дастури) ва OSCE (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётганлиги жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича фуқароларнинг дахлдорлигини кучайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг қабул қилиниши бу борада давлат сиёсатини амалга ошириш стратегиясининг асосий йўналишларини белгилаб берилиши давлат билан жамият аъзолари бўлган фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш изчил давом эттиришга шарт-шароитлар яратмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш давлат ва жамият олдида турган энг муҳим масала сифатида ҳал этилиши лозимлиги шундан иборатки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида мазкур вазифани ечимини топиш давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ҳам коррупцияга қарши таъсирчан механизмларни қўллаш муҳимлиги қайд этилган эди.

Мамлакатимизда юртбошимиз раҳбарлигида давлатнинг мазкур иллатга қарши курашиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, уларни реал ҳаётга татбиқ қилиш учун тизимли равишда ишлар давлат органлари томонидан олиб борилаяпди.

Бугунги кунда, халқаро субъектлар ҳамда жамоат арбоблари томонидан тан олинган мамлакатимизда тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг йўл харитаси ҳисобланган Ҳаракатлар стратегиясида мазкур йўналишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юқорида қайд этилган қонун ва қонун ижросини таъминлашда фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш мамлакатимизда фуқаролик жамиятни ривожлан-тиришга хизмат қилади.

Албатта, бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва энг муҳими коррупциянинг олдини олиш ишларини ташкил этишга қаратилган мазкур мақсадларни рўёбга чиқариш, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари сифатида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари-билан давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни замон талаблари даражасида ташкил этиш, ҳуқуқий тарғибот самарадорлигига эришиш, жамият аъзоларининг ҳуқуқий билим ва савияларини янада оширишни йўлга қўйиш коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ижросини таъминлашда яхши натижаларга эришиш мумкин.

Илхом Еткиров,

Иштихон туман Адлия бўлими катта маслахатчиси.