ОИЛА-МАЪНАВИЯТ ВА ТАРБИЯ МАСКАНИ

Инсоннинг маънавий жиҳатдан камол топишида оила муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир инсон ўз фарзандининг бахту саодати, фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади ва ўзини аямайди. 

Аллоҳ инсон зотини яратибдики унга ҳаёт деб аталмиш бебахо неъматни тортиқ қилди. Унинг бахтини янада тўкис бўлиши учун эса фарзанд деб аталмиш яна бир тухфани ҳадя этди. Эр-хотин ўртасидаги никоҳ фарзанд туфайли янада мустаҳкамланди. Натижада оила деб аталмиш муқаддас қўрғон вужудга келди. 

          Маълумки, халқимизда оила ва қариндошлик муносабатлари маънавий қадрятларнинг муҳим манбаи саналади. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша унинг асосий қоидалари бўлиб келган.

Бу хол ахлоқий муносабатларда ўз ифодасини топади. Ахлоқий тарбияда енг муҳим воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама-якка сухбатда бўлиш унга насиҳат қилишдир.

           Буюк алломалар оила хусусида қуйдаги фирларни билдирадилар:

          Ибн Сино: Болада ахлоқий хусусиятларни мехнат, жисмоний ақлий тарбия билан узвий тарбия билан узвий бирликда шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб хисоблайди.

           Юсуф Хос Хожиб: ҳар бир киши жамиятга муносиб бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кундан бошлаб зарур тарбияни олмоғи лозим.

           Альатта бу гапларнинг нақадар тўғри эканлигини бугунги кун жамияти ҳам исботлаб турибди. Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин ҳатти-харакатларга берилишининг олди олинган бўлади. Оила ижтимоий хаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини, тарбиянинг узлуксизлигини таъминлайдиган, келажак насл қандай бўлиб етишишига ўз таъсирини кўрсатадиган ижтимоий макон ва педагогик омил вазифасини ўтайди. Оила мухаббат, ҳурмат, биродарлик ва мехрибонлик манбаи. Айнан шу қадрятларга ҳар бир ривожланган жамият суянади.

           Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамбилиясининг 1993-йил 20-сентабрдаги ялпи йиғилишида 1994-йилдан бошлаб 15-майни “Халқаро оила куни” сифатида нишонлашга келишилганлигини ўзи ҳам бу масалани халқаро миқёсда қанчалик долзарб еканлигидан далолат бериб турибди.

         Хўш оиладаги фарзанд тарбиясига ким маъсул?

Албатта ота она. Афсуски жамиятимизда шундай оилалар хам мавжудки, унда ота оналарнинг ўзлари тарбияга мухтож.

Эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан хурматсизлиги дейсизми, ичкиликбозликка ружу қўйган ота ёки оналарни айтамизми, ёки пул топиш илинжида фарзанд тарбиясини беетибор қолдирган оилалардаги муҳитни айтамизми? Бундан бошқа кўплаб ножўя сабабларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бундай оилаларда бола тарбияни кимдан олади, кимдан ўрнак олади?

Аксарият ҳолларда бундай вазиятларга тушган оила фарзандлари кўча тарбиясини олишади. Оқибатда турли хил иллатларга эгри йўлларга кириб қолишади. Халқимизда авлоддан авлодга ўтиб келаётган бир нақл бор: Қуш инида кўрганини қилади.

           Муқаддас динимиз бўлган исломда хам никохнинг муқаддаслиги, отанинг фарзанд, фарзанднинг эса ота она олдидаги бурчлари айтиб ўтилган.

Оиладаги тарбияни амалга оширишда аёл кишининг ўрни беқиёс бўлиб ҳисобланади. Чунки эркак киши аксарият вақтини иш билан кўчада ўтказади. Ўғил бола тарбиясида ота албатта ўғли учун намуна бўла оладиган шахс бўлиб гавдаланмоғи лозим.

Барча даврларда ҳам давлат ва жамият ғамхўрлиги оилаларнинг мустаҳкамлиги оилаларнинг тинчлигига асос бўлган. Шу боисдан мамлакатимизда 2012-йил “Мустаҳкам оила йили”,  2016-йил “Cоғлом бола ва она йили” деб эълон қилинганлиги хамда Республикамизда оила инситутини мустаҳкамлаш консепсияси қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2018-йилдаги ПҚ-3808-сон қарори билан унинг устувор вазифалари ва амалга ошириш бўйича чора тадбирлар тасдиқланиши, шунингдек, 2019-йилдан бошлаб ҳар йили 15-майда мамлакатимизда “Халқаро оила куни” нишонланиши давлатимиздаги оилавий муҳит ва уни мустаҳкамлаш учун қилинаётган амалдаги саъи ҳаракатларнинг яққол намунасидир.

           Инсон фарзанди ота-онадан генетик мерос олади. Унга аждодлари генофонидан хам улуш тегади албатта. Ёруғ оламга кўз очган дилбандлар дастлаб олий даражадаги моддий қадрятлар ҳисобланмиш ҳаво, она сути, сувдан бахраманд бўладилар. Сўнгра шахс камолотини рўёбга чиқишига асос бўладиган ҳамда уни таъминлайдиган муҳим омиллардан бири оилавий тарбия омили бошланади. Ғарб минталитететидан фарқли равишда, шарқ менталитетида оилага бўлган муносабат жиддий аксини топади. Кўпчилик ғарб давлатларида хозирги кунда оила инқирози юз бермоқда. Оиладаги муносабатларда совуққонлик акс етиб, меҳир-оқибат қон қариндошлик муомала маданиятига дарз кетмоқда. Бунинг бош сабаби еса оилавий муҳитнинг носоғломлиги оқибатида келиб чиқмоқда. Ҳар қандай инсоннинг келажакда ким бўлиб шаклланиши, жамиятда ўз ўрнини топа билиши оилада олинажак тарбияга боғлиқ бўлиб ҳисобланади.

         Оилада маънавий муҳитни шакллантиришда нималарга эътибор қаратмоғимиз лозим?

-Аввало турмуш қуриш ёшида бўлган ўғил қизларнинг дунёқараши, фикрлаши кенг ва бир бирига мутаносиб бўлиши лозим;

 -Бўлажак ота оналар оиланинг муқаддас еканлигини англаб, унга юзаки муносабатда бўлмасликлари;

-Ота-оналарнинг маъсулиятли бўлишлари

           Бугунги кунда ҳам оқсаб бораётган масалалар сирасига инсонларнинг муомала маданиятини етик дунёқарашини маълум даражада инқироз ёқасига келиб қолганлигини кўришимиз мумкин. Бунга маълум маънода оммавий маданиятнинг кириб келишини мисол қилиш мумкин. Лекин инсон онгли мавжудот. У ўзига нима керак эканлигини яхши англайди. Шу билан бирга унинг эҳтиёжлари ҳам ҳеч қачон тугамайди.

Оила шаклларининг ўзгариши, ибтидоийжамият давридан бошлаб барча тарихий босқичларда моддий ишлаб чиқариш маънавиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ эканлиги илмий адабиётларда кенг таҳлил этилган.

Лекин жамиятнинг, оиланинг моддий ҳаёт шароитлари ўзгариши ўз-ўзидан маънавий камолотга олиб келмайди. Моддий қашшоқ бўлган одам бой бўлиб қолса, бирданига камолот даражасига кўтарилиб қолмайди. Педагог олимлар бу борада мавзунинг таълим-тарбиявий жиҳатларинитадқиқ этиб, оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрнига алоҳида эътибор бериб, тарбиянинг энг муҳим бир қисми эканлигини таъкидлашмоқдалар.

Хулоса қилиб айтганда, оиланинг зиммасига улкан ва зарур ижтимоий вазифа юклангандир. Бола тарбияси энг оғир ижтимоий вазифа эканлиги аёндир. Остона хатлаб ташқи дунёга қадам қўйилганда эса болага атроф-муҳит ва жамоатчиликнинг таъсири сезиларли бўлади.Оилавий муносабатларда дунёқарашни шакллантиришга эришиш, нафақат шахсий ҳаётда, балки мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва уларнинг тараққиёти жамиятнинг руҳий ва маънавий такомилида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Зеро оила муқаддас даргоҳ ватан ичра кичик ватан. Уни кўз қорачиғимиздек асрамоқ ҳар биримизга ҳам қарз, ҳам фарздир!!!

    Дилноза Шукурова,

Иштихон туман халқ таълими бўлимига қарашли 

62-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси