“Президент совғаси” 4897 нафар болажонларга топширилади

Илк бор мактаб остонасига қадам қўйган болажонлар қувончини кузатганмисизУларнинг кўзидаги ҳайратқалбидаги ҳаяжонга ҳавас қилмай илож йўқАйниқсаболажонларга Президент совғалари тақдим этилгандауларнинг шодлигини таърифлаш қийин

Бу йил туманимиз умумтаълим мактабларига қадам қўяётган 4897 нафар биринчи синф ўқувчилари ана шундай қувончга мушарраф бўлишади

Айни пайтда барча умумтаълим мактабларида жажжи болажонлар учун ўқув хоналарини тайёр ҳолатга келтириш ишлари ниҳоясига етказилди.

Бу йил туманимиздаги 93 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 6634 нафар йигит-қизлар 9 ва 11-синфларни битириб чиқишди. 11-синф битирувчиларидан 1 нафар ўқувчи кумуш ва 1 нафар ўқувчи олтин медаль соҳиби бўлди.

Янги ўқув йилини кўнгилдагидек кутиб олиш учун тайёргарлик қизғин. Ўқувчиларни асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 10 августдан 10 сентябрга қадар савдо марказлари билан ҳамкорликда "Мактаб ярмаркалариташкил этилди

Шуҳрат ЎРОҚОВ,

таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича шўъба мудири.