БАХТ МАСКАНИ

  Инсон борки оиласига ошиқади,чунки ҳаётдаги барча орзу- ниятлари оиласи билан боғлиқ ҳолда кечади. Шунинг учун ҳам оила энг муқаддас даргоҳ дея таърифланади. Дарҳақиқат, оила зиммасига катта масъулият юкланган. Илк тарбия маскани, меҳр, оқибат, инсонийлик оилада шаклланади. Юртимизда ҳар бир оила эътиборда.

Ўтган йили оила кунига бағишлаб ҳамкор ташкилотлар билан ажойиб тадбирлар ўтказилди. ФҲДЁ ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси туғриқхона бўлимида янги дунёга келган болажонларнинг оналарига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар совға-саломлар билан топширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни овора қилмасдан ўз вақтида барча ҳужжатлар бўлимнинг ўзида тақдим этилди. Бу ғамхўрлик, эътибор ифодасидир.


       Кутилмаганда бошланган коронавирус пандемияси кўп қатори юртдошларимизни ҳам чеклаб ўтмади. Карантин сабаб 15 май—Халқаро оила кунини тантанали нишонламасак-да эҳтиёткорлик билан белгиланган тиббий-санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятимизни давом эттиришга тўғри келди. Чунки соҳамиз шуни тақозо этади,мақсадимиз    халқимизни овора қилмаслан талаб ва истакларини адо этишдир.

Эҳтиёжманд оилаларнинг янги дунёга келган фарзандларини овора қилмасдан бўлимнинг ўзида туғилганлик гувоҳномалари топширилди. Серфарзанд, кўпнинг мададига муҳтож оилалардан хабар олинди, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Узоқ йиллар бирга ҳаёт кечириб, комил фарзадларни ўстирган кекса отахон ва онахонларни қутладик. Шунингдек, туманда ҳаёт кечираётган 90 ёшдан ошган, шу вақтга қадар туғилганлик гувоҳномаси бўлмаган кексалар аниқланди ва ФҲДЁ бўлими, маъмурий суд ҳамкорлигида гувоҳномалар фуқароларнинг хонадонларига еткизилди.

   Азиз юртдошлар, албатта барчамиз учун бу синовлар ўткинчи. Яна озгина сабр қилсак,эҳтиёткорликни унутмасак хавф ортга чекинади. Барча-барчангизни Халқаро оила куни билан қутлаб, бахт маскани бўлмиш оилангизга осойишталик тилайман!

     Шаҳло Қўчқорова,

      туман ФҲДЁ бўлими мудираси.