“ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА ТАЪТИЛ БЎЛМАЙДИ!”

Эл бошига иш тушса унинг сабру матонати, якдиллиги, маънавияти, ягона мақсад йўлида нечоғлик аҳиллик билан жипслашиши намоён бўлади. Бутун дунёни ташвишга солган бало - пандемия ўзбек халқининг хақиқий эл эканини яна бир карра синовдан ўтказмоқда.

 Карантин даврида болажонларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Болажон” телеканалида болалар учун “Ақлвой” ва “Илк қадам” таълимий дастурлар ташкил этилди. Шунингдек, туман мактабгача таълим бўлими телеграм мессенжерида “Ота-оналар ва педагоглар” гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ушбу гуруҳда барча тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг 2 мингдан зиёд ота-оналари билан алоқа ўрнатилган. 

 Тарбиячиларимиз махсус иш режа асосида онлайн тарзда видео ва аудиороликлар орқали ота-оналарга болалари билан машғулотлар ўтишда методик ёрдам кўрсатишмоқда. Ота-оналар эса ўз навбатида фарзандлари билан олиб борилган машғулотлар ёритилган расм ва видеотасвирларни гуруҳга жойлаштириб боришмоқда

Ҳа, яхши ташаббуслар қанот ёймоқда. Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда таълим-тарбия иши изчил давом эттирилаётир.

  Гулчеҳра САИДМУРОДОВА,

   туман мактабгача таълим бўлими мудири.