ЭЗГУ НИЯТЛИ ОДАМЛАР

Бугун халқимизга хос меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатликдек қадриятларимиз ҳар қачонгидан яққолроқ намоён бўлмоқда. Синовлар устига синовлар ёғилаётган шу кунларда бир-биримизга тоғдек суянчиқ бўлишни ўзларининг инсоний бурчи деб билишаётир. Бундай эзгу ниятли инсонлар бизнинг маҳалламизда ҳам кўпчиликни ташкил этади. Сирдарё вилоятида юз берган ҳодиса туфайли талофат кўрган юртдошларимизга инсонпарварлик  ёрдами кўрсатишга ҳар бир хонадон ўз ҳиссасини қўшди. 
 Яқинда маҳалламиздаги хонадонлар ҳолидан хабар олиш учун ташриф буюрган 3-сектор раҳбари, туман ИИб бошлиғи С.Ортиқов 22 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этди.
Бу эзгу ишларни давом эттирган ҳолда Рамазон ойида ёрдамга муҳтож хонадонларга саховат кўрсатишни ният қилган тадбиркор Пўлат Насимов Деҳқонобод қишлоғида яшовчи 12 та хонадоннинг ҳар бирига қарийб 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди. Каллахоса қишлоғида яшовчи Бахтиёр Абдуҳакимов эса ўзи нафақада бўлишига қарамай 10 та хонадоннинг ҳар бирига 80 минг сўмлик миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
   Ҳа, чинакам ўзбекона қадриятларимиз бор экан, ҳар қандай синовни енгамиз.

Саодат ЭШҚУВВАТОВА,
Деҳқонобод МФЙ мутахассиси.