АНИҚ ЙЎНАЛИШ БИЛАН ИШЛАШ ЗАРУР

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира  Баситхонова тумандаги Қўчқор Қаршиев  маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ҳозирги пандемия шароитида  ишни қандай ташкил этиш, эътибор қаратиш зарур бўлган мавзулар  борасида фаоллар ҳамроҳлигида ўз тавсияларини ўртоқлашди.
       Бугуннинг талаби ўзгача. Олдинги ҳаёт хаёли билан яшаш тўғри келмайди. Чунки коронавирус пандемияси  сабаб энг машаққатли синовни кечираяпмиз. Муҳтарам Президентимиз 20 апрель кундаги видеоселектор йиғилишида карантин режимини босқичма- босқич юмшатиш,  шу тариқа   секинлик билан меҳнат фаолиятини ҳам йўлга қўйиш ҳақида режаларни белгилаб  берди.
      Дарҳақиқат, халқимиз бир лаҳза бўлсин эҳтиёткорликни унутмаслик зарур. Аввало оилада, иш жойимизда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ёдимиздан кўтарилмасин. Янги ҳаракатлар билан ибрат бўлиш каби фазилатлар ҳар бир фуқарога тегишлидир. Ўз соғлигимизни ўзимиз асрашимиз зарур. Эътиборсизликнинг оқибати фақатгина ўзимизга эмас балки фарзандлар, яқинларга ҳам қанчалик салбий таъсир кўрсатишини ҳис этдик. Ҳатто ўз қўлингиз, юзингиз, кийган кийимингиз токи неча бор кириб чиқадиган эшигингиз тутқичини ҳам озода сақланг! Демак, хулосага эга бўлдингиз.  Маҳалла фуқаролар йиғинида ҳафтанинг сешанба кунини фаоллар билан суҳбат ўтказиладиган кун деб белгилаш жуда қўл келади. Жамоадаги ходимларга амалга оширилажак ишларни аниқ йўналиш билан белгилаб беришни йўлга қўйиш керак. Файласуфлардан бири таъкидлаганидек “Ишни тўғри тақсимлаш керак”. Шунда ҳар қандай топшириқ қийин бўлса-да осон кечади ва  амалга оширган ишлар кўзга ташланади. “Устоз—шогирд” анъанаси бугун МФЙларда ҳам давом этиши талаб этилаётир. Чунки кимдир йиллаб шу соҳада ишлаган, тажриба ва маҳорати етарли бўлса кечагина ишга келган ёшларнинг  уларнинг маслаҳти зарур.
    МФЙ раислари мактабини яратиш керак. Чунки уларнинг зиммасидаги масъулият кучли. Аваало ўз оиласи билан ўзгаларга ибрат бўлиши, зарур бўлса биргаликда ҳаракат қилишлари талаб этилади. Бу соғлом фикрлаш демакдир. Чунки орамизда берилаётган маблағларни “ўз-ўзчилик” билан ҳал қилаётганлар ҳам  учраётганлиги сир эмас. 
    Қадриятларимизда  азалдан “Саховат”деган сўз ёзилган. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати иш бошлаганидан диллар анча равшан тортди. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳар бир оилани ўрганиш керак. Фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиш ёки моддий ёрдам кўрсатиш билан иш битмайди. Энг аввало маънавий дунёқарашини ўстириш шу тариқа интилишини кўчайтириш ўринли бўлади. Ҳунар ўргансин,тадбиркорлик қилсин ва томорқадан унумли фойдаланишга ундаш ҳам қанчалик фойдали эканлигини тушуниб етсин.  Чунки мамлакатимизда фуқароларнинг бундай  интилишлари кенг қўллаб-қувватланмоқда. Шу тариқа эҳтиёжманд оилалар бир-икки йил ўтгач ўзини анча тутиб олади. Камбағал деган сўздан йироқ бўлади.Сизу биз билан ҳаёт кечираётган зиёлилар сабоқларига ҳам эҳтиёж сезилмоқда. Биз кексаларимиз ўгитларига амал  қилмай қўйдик. Улар хонадонларида озиқ-овқат захираларини сақлашган. Қишда бўғдой,туршак, майиз, сабзи, картошка каби рўзғорлари учун зарур бўлган егуликларни ғамлаб қўйишгани секин-аста ёдимиздан кўтарилаётгани сир эмас. Президентимиз шунинг учун ҳам   томорқалардан унумли фойдаланиш,озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ҳақида қайғурмоқда. Бугун ёши улуғларимиз ана шу фикрларини ҳам  маҳалладоши, қўни-қўшниларга эслатиб қўйсалар фойдали кечади. 
      Шунингдек , Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  вазирининг бирнинчи ўринбосари Э.Баситхонова  Митан қўрғонидаги Қўчқор Қаршиев маҳалласида  ҳаёт кечираётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила  Ҳусниябону Жавҳарова хонадонида ҳам бўлди.  Оила бекаси, фарзандлари Имомали, Асилбек ва Парвизлар билан суҳбатлашди, келажак режалари билан танишди. Яхши тарбия—инсоннинг келажагини ёритиши ҳақидаги фикрларини изҳор этган ҳолда хайрлашди.
      Билдирилган фикр, тўғри маслаҳат албатта ўз мазмун-моҳиятига эгадир.
Гулчеҳра Усмонова.