“Зарафшон текстиль”да Истиқлол байрамигача 1000 иш ўрни яратилади

Яқинда иш бошлаган тикувчилик фабрикасида 500 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. 95 турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, бир кунда 45 минг дона тайёр маҳсулот савдога чиқарилади. Айни вақтда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги яъни Жомбой, Паст-дарғом туманлари, Самарқанд шаҳридаги ва Хоразм ,Бухоро, Тошкент вилоятидаги дўконларга жўнатилмоқда.
Тикилаётган маҳсулотларнинг сифати кун сайин ошмоқда,бу ўсиш сурати тезлигини кўрсатаётир. Тикувчиларнинг маҳорати ҳам кўзга ташланмоқда. Бу эса ўз навбатида экспортга ҳам имкон яратилаяпти демакдир. Россия, Польша, Чехия, Украина каби хорижий давлатлар билан шартномалар имзоланган. Шу ойнинг охиригача фабрика тўлиқ қувват билан ишлайди, 1000 нафар хотин-қизлар ишли бўлишади, - дейди “Зарафшон текстиль” МЧЖ кадрлар бўлими бошлиғи Баҳодир АбБОСОВ.
Кадрларни тайёрлаш, уларнинг маҳоратини ошириш энг асосий мақсаддир. Шунинг учун олийгоҳларни битирган ёшларни ишга қабул қилиш ва қайта тайёрлашга ҳам эътибор қаратилаётир. Бугун замонавий тикув машиналарини тўғри бошқарадиган ҳар томонлама билимли ёшлар зарур.