УРУҒ ВА КЎЧАТЛАР ЕТКАЗИЛМОҚДА

«Агробанк» АТБ Иштихон филиалига қарашли қишлоқ хўжалиги уруғ ва кўчатлар сотиш кўчма шахобчалари ҳамда “Бобур Анвар паррандалари” хусусий корхонаси билан ҳамкорликда тумандаги маҳаллалар аҳолисига помидор, бодринг, карам, бақлажон, булғор қалампири ва бошка озуқа экинлари ҳамда манзарали гул кўчатлари арзонлаштирилган нархларда етказиб берилмоқда.