“ҲАЁТ УЧУН!” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

    Жорий йилнинг 1 августидан 30 августига қадар туманимизда “Ҳаёт учун!” шиори остида аёлларда кўкрак саратонини эрта аниқлаш бўйича акция ўтказилмоқда.

 Акция давомида туманимизда истиқомат қилаётган 16 ёшдан 100 ёшгача бўлган хотин-қизлар тиббий текширувлардан ўтказилади. Опа-сингилларимизни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМПда мутахассис шифокорлар қабул қиладилар. Касалликни эрта аниқлаш мақсадида қўшимча УТТ ва маммография текширувлари учун барча шароитлар яратилган.

 Азиз опа-сингиллар!  Ой давомида туман КТМПга келиб, ўз саломатлигингизни яна бир карра текширувдан ўтказинг.

Толлой БОБОМУРОДОВА,

КТМП шифокори.