Эрта турмушнинг салбий оқибатлари муҳокама қилинди

Тадбирда туман Оила илмий-амалий маркази раҳбари Н.Турдиева, «Нуроний» жамғармаси туман Кенгаши Б.Хидиров, Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси ўринбосари Б.Бобохўжаев, туманда фаолият юритаётган имом хатиблар, отинойилар, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят бош имом хатиби ўринбосари Сатторов Хайрулло, Вилоят ОИТС Маркзи шифокори Аваз Худойбердиев, туман ФХДЁ мудираси Ш.Кучкарова сўзга чиқиб, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, бу борада камчиликларга йўл қўяётган мутасаддилар тўғрисида сўз юритишди.
– Ноқонуний никоҳнинг оқибатларини ҳаётда кўп кузатябмиз, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқачева. – Шу вақтга қадар гувоҳнома ололмаган болаларнинг кўпайганлиги, оилаларда турли низоларнинг авж олиши каби муаммолар келиб чиқди. Бу каби муаммоларни ҳал этиш эса жуда оғир кечмоқда. Бундан ташқари, тиббий кўрик хулосасини олмай турмуш қуриш ҳам низоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.