“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” – САНЪАТ БАЙРАМИ

    Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандимизда бу йил “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўн иккинчи бор ўтказилади. Мен ушбу санъат байрамини доимо катта қизиқиш ва эътибор билан кузатиб бораман. Бу йил ушбу анжуманга ҳар қачонгидан ҳам ўзгача тайёргарлик кўрилаётгани сир эмас. Бу йил Шаҳрисабзда бўлиб ўтган Халқаро мақом санъати фестивали ҳам биз санъаткорларни бефарқ қолдирмади.

 Аввало, бу каби тадбирлар юртимизнинг дунё миқёсидаги нуфузини оширади. Қолаверса, санъат аҳли, истеъдодли ёшлар учун бошқа мамлакатлар ва халқлар санъатини бевосита кузатиш, соҳанинг янги-янги қирраларини кашф этиш имкониятини яратади.

 Бу йилги фестивалнинг очилиш маросимига мусиқа ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларининг  талабалари орасидан 80 нафар истеъдодли ёшлар танлаб олинганлиги эса ёш санъаткорларнинг келгусида нуфузли тадбирларда иштирок этиши учун тайёргарлик вазифасини ўташи шубҳасиз.

 Фестивал кунларини биз ҳам ҳаяжон билан кутаяпмиз. Чунки, тадбирдан жуда кўп нарса ўрганиш имкониятига эга бўламиз.


Жаҳонгир МАРДИЕВ, санъаткор.