САХОВАТЛИ АЁЛЛАР 100 га яқин хонадонга меҳр улашди

Халқимиз оқибатли. Буни яқинда 100 та кам таъминланган, кўп фарзандли, боқувчисини йўқотган, ногирон ва сурункали касаллик билан оғриган беморлари бор хонадонларга совғалар билан ташриф буюрган Халқободлик бир гуруҳ хотин-қизлар яна бир бор намоён этишди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Феруза Тоғаева, тикувчи Гулруҳ Саидова, якка тартибдаги тадбиркорлар Назира Зиятова, Чарос Турсунова, ҳамшира Озода Яҳёева, ўқитувчи Латофат Назаровалар хонадонларга ниқоб, совун, салфетка, исириқ ҳамда биринчи ёрдамни таъминловчи дори-дармонлар тақдим этиш билан бирга коронавирусдан сақланиш қоидаларини ҳам тарғиб этишди.

 Гулнора ҚУРБОНОВА
 Халқобод МФЙ раисининг 
хотин-қизлар масалалари
бўйича ўринбосари.