ЖАҲЛГА ЭРК БЕРИБ “жиноятчи” деган ном олди

    Шаҳобиддин (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) кечки пайт ариқдан сув тўлиб оқаётганини кўриб помидор кўчати экилган ерини суғоришга киришди. Пайкал сувга тўлай деб қолганида фермер хўжалиги ишчиси келиб қолди.

 -Нега сувни бўғиб қўйдинг? - деди у ариқдаги дамбани очишга киришиб. - Мен хўжаликнинг буғдойини суғораяпман-ку!

 - Ака, озгина қолди суғориб олай кўчатлар жуда чанқаган,- деди Шаҳобиддин илтимос оҳангида.

 -Йўқ, аввал буғдойзор тўлади, кейин сенинг томорқанг суғорилади.

 Бу кескин гап Шаҳобиддинга қаттиқ ботди. Икки ўртадаги жанжал фермер хўжалиги ишчисининг саломатлиги учун хавфли оғир тан жароҳати олиши билан тугади. Жанжални эшитиб югуриб келган Шаҳобиддиннинг онаси уни уриша-уриша уйига олиб кетди. Бошқалар эса “Тез ёрдам” чақиришди.

 Суд йиғилишида воқеа атрофлича таҳлил қилинар экан, Шаҳобиддин жаҳлга эрк бериб хато қилганини тан олди. Аммо, бу хатоси учун у энди тўрт йил озодликни чеклаш жазосини ўташга мажбур. 

                                                                            К.ПАНСАТОВ,

                                                     жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди раиси.