Қрим –конго геморрагик иситмасидан сақланинг!

Қрим –конго геморрагик иситмаси касаллиги ўта юқумлилиги, анча оғир кечадиган ва нохуш оқибатларга хам олиб келиши мумкин бўлган касалликдир. Уни асосан вируслар келтириб чиқаради, кўпроқ чўл қудудларида кузатилади. Касаллик илк бор Қримда зобитлар ва ақоли ўртасида тарқалган ва шунинг учун ҳам “Қрим геморрагик истмаси” деб ном олган. 
  Касаллик вируси ўзида геморрагик иситма вирусини сақлайдиган каналарнинг чақиши уларни эзиб ўлдириш чоғида қўл кана қони билан ифлосланиши натижасида одамга юқади. Хасталикнинг илк аломатлари юзага чиққунига қадар бўлган давр бир неча соатдан 7 кунгача ўртача 2-3 кун давом этади. 
  Беморда тана ҳароратининг кўтарилиши (39-40 даража) баданнинг совуқ қотиб қалтираши, мушакларнинг оғриши кўриш қобилиятининг бузилиши, кўздаги қон томирларини ёрилиши оқибатида кузнинг қизариши баданга майда қизил тошмалар тошиши, милк, бурун, меда-ичаклардан қон кетиши, қоринда оғрик, баъзида эса қусиш нажаснинг қорайиши каби ҳолатлар кузатилади. Касаллик оғир кечганда бемор аъзоларидан  кон кетиши ўлим юз беришига олиб келиши ҳам мумкин.
Бу касалликнинг махсус даволаш усуллари ва воситалари яратилмаган. Шунинг учун  беморларни даволаш касалхона шароитида алоҳида хоналарда, хасталикнинг ҳолати ва  беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда мажмуавий тарзда олиб борилади. Даволашда парҳез муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Касалликнинг бошланғич ва геморрагик даврларида беморларнинг овқати суюқ ва ярим суюқ, тез хазм бўладиган, етарли даражада колорияли витаминларга бой бўлиши лозим.
Касалликнинг олдини олиш ниҳоятда зарур! Бунинг учун  учун уй ҳайвонларини боқиш, молхона ва оғилхоналарни тозалашда махсус ҳимоя кийимлари ва қўлқоплардан фойдаланиш керак. Каналарни қўл билан териш, эзиб ўлдириш мумкин эмас. Яхшиси, молхоналарни дорилаб туриш зарур. Оилада озодаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни унутманг. 
Азиз юртдошлар! Кана чақишидан эқтиёт бўлиш Крим-Конго геморрагик иситмаси касаллигининг олдини олишда асосий омил эканлигини доимо ёдда тутинг!