СОҒЛОМ ТИШЛАР - ИНСОН КЎРКИ

Бугун шу соҳага ихтисослашган стоматология поликлиникалардан ташқари, кўплаб хусусий тиш шифохоналари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳам аҳоли орасида тиш касалликларининг олдини олиш, даволаш ва профилактикасида катта ижобий аҳамият касб этади.
Митан шаҳарчасида фаолият юритувчи тиш шифокори Шохрух Шароповга мурожаат қилган мижозлар уни жуда билимли ва қўли енгил шифокор дейишади. У 2015 йилда Тошкент Давлат Стоматология институтининг Бухоро филиалини тугатиб меҳнат фалиятини бошлади.
– Соғлом тиш ҳар қандай кишини ёш вагўзал қилиб қўрсатади. Инсоннинг муҳим аъзоларидан бўлган тишлар гигиенасига болаликдан бошлаб ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Тўғри олдин тиш олиш, даволаш оғриқли кечган. Ҳозир эса бу борада ўзгаришлар кўп. Ҳеч қандай оғриқсиз даволаш имкониятлари мавжуд. Тиббий аппаратлар такомиллашган. Бор-йўғи 10-15 дақиқа ичида бемор оғриқсиз даволанаётир , - дейди шифокор Шохруҳ Шаропов.
Олим Қўчқоров

Мавзуга оид:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
- 21 фев, 11:28

ЯНГИ “КОРОНАВИРУС” КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
- 13 фев, 16:00

Газета деганда энсангиз қотмасин...
- 18 дек, 10:59

Инсон бир кун нафас олишининг ўзига ярим литр сув керак
- 25 июл, 10:27

"Шифокорнинг баҳоси йўқ, аммо..."
- 26 апр, 12:00