ДАВРОНЖОН томорқасида 80 минг туп кўчат етиштирди

  Фарзандлар, қолаверса  қишлоқ аҳли кўчат етиштиришни  раҳматли  Ислом бобо Рустамовдан ўрганган. У киши 86 ёшда оламдан ўтди.Бир умр  кўчат етиштириш билан машғул бўлган инсон. Сўғот МФЙ ҳудудидаги Гуржиравот қишлоғи аҳолисини ҳалол меҳнатга  ундаган. Чунки бир ниҳолни ўстириш учун йиллар меҳнат яъни  эътибор зарур. Энди  ўғли Мустафо Рустамов боғ-роғлар яратиб ота касбини давом эттирмоқда. Айниқса  бобонинг неваралари Давронжон ва Достонжонлар  бу соҳага астойдил меҳр қўйишди. Шу мавсумнинг ўзида 80 минг тўп ниҳол етиштирдилар. 12000 минг туп олма,5000 серҳосил нок, 2000 туп шафтоли, 2500 туп ўрик, ёнғоқнинг янги навлари  дейсизми  истаган мева  кўчати топилади. 
     Хонадонда ҳамма боғбон.Оила бекаси Раънохон, келинлар ҳам рўзор юмушларини тиндириб кўчатлар парваришига ёрдамлашади. Томорқада бир қарич бўш турган ер кўринмайди.Ҳатто республикамизнинг узоқ  Бойсун, Жондор, Хатирчи туманларидан  келиб 2-3 минг дона нок кўчатлари олиб кетишди. Ҳовлисидаги 100 туп нок ҳам ҳосилга кирди. Ўтган йили 3-4 миллионга сотишди.
     Айниқса тўнғич ўғил Давронждон тадбиркор йигит.  Бир қути асалари 4 йилда   25 қути бўлди. Ниҳоятда нозик бўлган  арилар парвариши билан ўзи шуғулланади. Энди эса ариларни 50 қутига етказиш ниятида.Энг муҳими қишлоқ ёшларига ҳам боғбонликни ўргатмоқда.  Исрофил Бойманов, Феруз Бойманов, Фаррух Турдиевлар боғда ишлашади. 
     Қишлоқнинг ҳар бир хонадонида ғимир-ғимир меҳнат. Шерали, Анвар, Акбар Алиев,  Меҳриддин,Баҳриддин Мирзаев,  Тоҳир, Акром Усмоновлар   оилавий кўчат етиштирувчилардир.Уларнинг бир лаҳза ҳам бўш вақтлари бўлмайди. “Топганларига барака энсин” деган тилаклар улар учун айтилгандир.

Г.Усмонова