ТАШАББУСКОР ТАРБИЯЧИ интилишлари вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди

Мактабгача таълим - кичкинтой ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бола етти ёшга қадар ҳаётда билиши керак бўлган маълумотларнинг асосий қисмини ўзлаштиришини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда юртимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, соҳани билим ва маҳоратли, касбига фидоий кадрлар билан бойитиш, замонавий тарбия ва таълимнинг дастлабки кўникмаларини кичкинтойлар онгига чуқур сингдиришга эришиш ҳам бугуннинг асосий мақсадларидан этиб белгиланган.
 Шу билан бир вақтда истеъдодли тарбиячиларнинг муваффақиятлари ўз вақтида ва муносиб баҳоланмоқда. Бунга Иштихон шаҳридаги 5-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Нилуфар Суюнованинг яқинда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармасининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланганлиги ҳам ёрқин мисол бўла олади.
 - Бу рағбат нафақат мен, балки бутун жамоамизни янада масъулият билан ишлашга даъват этади,- дейди Нилуфар Суюнова. - Эришган ютуқларимда устозларимнинг ҳиссаси жуда катта. Мен улардан жуда миннатдорман!