ТУМАНДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМАЛАР БУЗИЛАДИ(МИ?)

Маълумки, якунланган йилнинг 17 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган ҳамда соҳага оид қонунчилик ижроси туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган эди.

 Амалий ишлар жараёнида туманимиз ҳудудида ердан самарали фойдаланиш ўрнига айрим фуқаролар томонидан суғориладиган ер ноқонуний эгаллаб олиш, бинолар қуриш ҳолатлари кўпаяётгани аниқланмоқда.

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижроси асосида тумандаги ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқини бериш тўғрисида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар тушди. Махсус комиссия аъзолари томонидан ўрганилганда турли омилларга асосан мурожаатларнинг 2007 таси рад этилди. Шундан 654 та мурожаатда кўрсатилган 41.53 гектар ер майдонида қурилган  уй-жойлар фермер хўжаликларига тегишли бўлса, 86 та мурожаатда кўрсатилган бинолар ўрмон хўжалигига қарашли бўлган  15.7 гектар ер майдонида бунёд этилган.

 Туман прокуратураси махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда 82 та ҳолатда, яъни  9.02 гектар ер фуқаролар томонидан ноқонуний эгалланганлиги аниқланди. 35 та ҳолатда ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида қайтарилди. 62 та ҳолатда фуқаролар томонидан 3.7 гектар майдонда  қурилган ноқонуний қурилмалардан 11 та ҳолатдаги 2.0 гектарда бунёд этилган қурилмалар бартараф этилди ва суғориладиган ер майдонлари тоифасига киритилди.

  Туман фермер ҳудудидаги ўзбошимчалик билан эгалланган суғориладиган ер майдонларини фермер хўжаликларига қайтариш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига даъво аризалари киритиш жараёни давом этмоқда. 


А.ЗОКИРОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси.