ОТА-ОНА РОЗИЛИГИ-ОЛТИНГА ТЕНГ

“Аллоҳқ таолонинг розилиги – ота-онанинг розилигида, Унинг ғазаби эса – ота-онанинг ғазабидадир”(Имом Табароний ривояти).
Ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ҳузурларига бир киши келиб:
- Сизга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қиламан, савобини Аллоҳ таолодан талаб қиламан,-деди.
- Ота-онангдан биронтаси ҳаётми?- деб сўрадилар Пайғамбаримиз (с.а.в).
- Ҳа, иккиси қам тирик,- деб жавоб берди у киши.
-Ажр-савобни Аллоҳдан кутасан-а?
- Ҳа, шундай.
- Ундай бўлса, ота-онангнинг олдига қайтиб боргинда, уларга яхши муомала қил,- дедилар У зот. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Шариатимизда ота-онага яхшилик қилиш фақат улар ҳаётлик чоғида эмас, балки дунёдан ўтганларидан кейин ҳам давом этиши лозим эканлиги таъкидланган. Ота-онага яхшилик қилишнинг энг паст даражаси уларга ширин сўз айтмоқ, яхши муомала қилмоқдир.
Орамизда ота-онага зулм қиладиган, уларга паст назар билан қарайдиган, итоат этмайдиган фарзандлар ҳам йўқ эмас. Бу жуда катта гуноҳдир. Аммо, бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб етавермаймиз. Вояга етгач ота-она насиҳатини қулоққа олмайдиган, уларни замонадан орқада қолган, янгиликларни тушунмайдиган одам деб ўйлайдиган ёшлар талайгина. Кўпгина оилавий келишмовчиликларни кузатсангиз, ўғил ва келиннинг ота-онадан ихтиёрсиз, ўз билганича иш тутиши, уларнинг ҳурматини жойига қўймасдан дилини оғритиши каби қолатларга дуч келасиз. Албатта, бундай вазиятларда кўпгина ота-оналар кек сақлашмайди, кечиримли бўлишади. “Яхшими-ёмонми фарзандим, бир кун тушуниб қолар...” дея бағрикенглик қилишади. Аммо, муқаддас китобларда таъкидланишича, қилинаётган қар бир хатти-ҳаракатимиз ҳисоблидир. Айниқса, ота-онага қилинган зулм ва ҳурматсизликнинг жавоби оғир бўлади.
Унутманг, ота-онангиз қеч қачон сизга ёмонлик соғинмайди, фақат яхшиликлар тилаб дуода бўладилар. Уларнинг қадрига етинг, олтинга тенг дуоларини олишга интилинг.

Мавзуга оид:

УЛАР ЛОҚАЙДЛИК ҚУРБОНЛАРИ...
- 31 май, 10:02

ИШТИХОННИНГ ҚАДИМГИ ПУЛЛАРИ
- 20 май, 09:06

МУҚАДДАС ИБОДАТ ХИСЛАТЛАРИ
- 08 май, 11:55

ТАРИХГА МУҲРЛАНГАН ЖАСОРАТ
- 08 май, 10:32