Муборак ҳаж сафари олдидан

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин Ешонқулов, Иштихон туман имом хатиблари, Маҳалла раислари ва фаоллари, қишлоқ оқсоқоллари ҳамда ҳаж сафарига масъул ташкилотлар иштирокида Ҳаж сафарини адо этувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда бўлажак ҳожиларга ҳаж сафари давомида қандай амалларни адо этиш лозимлиги ҳақида йўл-йўриқлар берилди.
Учрашувда шунингдек, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Дилшод Маматқулов ҳам иштирок этди. 
Маълумот ўрнида: бу йил туманимиздан 23 нафар киши муборак ҳаж сафарини адо этишга тайёрланмоқда. Улар икки навбатда шу ойнинг 26 ва 28 июль кунлари Самарқанд шаҳридан парвоз қилишади.