ҚЎШНИЛАР КЕЛИШИБ ОЛИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Халқ қабулхонасига бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.   2020 йилнинг январь ойи бошидан 5 март санасига қадар фуқароларнинг 200 дан ортиқ мурожаат ва шикоят аризалари рўйхатга олинган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларига эътибор ва масъулият билан ёндашиш, уларнинг ҳал этилишида тегишли мутасадди раҳбарларнинг қонун доирасида фаолият олиб боришлари юзасидан назорат кўчайтирилган. Гарчанд, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чоралари бўлса-да, лекин масъул ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан беписандлик, сансоларликга йўл қўйган, мурожаатларга юзаки ёндошган раҳбар ва ходимларга таъсир чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонасида 2020 йил 4 март куни Иштихон тумани Қирқйигит МФЙ, Қирқйигит қишлоғида яшовчи фуқаро Амиров Ҳамдулланинг оғзаки мурожаати қабул қилинди. Мурожаатда фуқаро қўшниси Н.Раҳматиллаев билан томорқа майдонидан фойдаланиш мақсадида оқар сувдан фойдаланишга қаршилик қилаётганлиги, натижада ўзаро келишмовчилик келиб чиққанлигини баён этиб муаммони ҳал этишда ёрдамсўраган.

Мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонасининг назорати остида суҳбат ўтказилиб тушунтириш берилди ва Қирқйигит МФЙ масъул ходимлари томонидан бу келишмовчиликка чек қўйилди.     

Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида яшовчи фуқаро М.Хушимовадан ҳам шу мавзудаги мурожаат қабул қилинди. У қўшниси Х.Раҳимовнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қабулхонага оғзаки мурожаат қилди.  Мурожаат 2020 йил 5 март куни 4-сектор штаби аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди ва фуқаролар ўртасидаги келишмовчиликлар бартараф этилди.

Тоҳир ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мутахассиси.