Интернетдаги фирибгарлик ва қаллобликлардан эҳтиёт бўлинг!

 Технологиялар ривожланмоқда, интернет кенгаймоқда, фойдаланувчилар эса кундан кун ортмоқда, бундай замонда уйдан туриб ҳам яхшигина пул ишлаб топиш мумкин. Ҳозирги давр интернети сизга айнан шу ҳақида дарак беришга уринади.
 Бугунги кунда уйдан туриб интернет орқали хорижий ташкилотларда ишлаш мумкин, реклама ва турли хизматлар кўрсатиш орқали даромад топиш мумкин. Ва … одамларни алдаб пул ишлаш ҳам мумкин.
 Бизга хориж янгиликларидан ҳаккерлар банкдаги миллионлаб пулларни ўмараётгани ҳақида хабар беришади, лекин бизни ҳаёлимзга келмайдики, айрим уддабуронлар банкни ўмармасдан ҳам миллионларни топмоқда, фақат бизни ўмариш орқали.
 Қуйида интернетда ҳозирда кенг тарқалган фирибгарлик ва қаллобликлар ҳақида қисқача маълумот берамиз:
 «Сиз сайтимизнинг миллионинчи аъзосисиз!!!»
 – бундай ёлғон хабарлар олдин жуда кўп учрарди. Сиз бирор бир сайтга кирсангиз сайтнинг пастки ёки юқори қисмида кичик бир рекламага ўхшаган ойна очилиб, сизга сиз сайтнинг миллионинчи ёки миллиардинчи аъзоси эканлигингиз ва сизга мукофот борлигини билдиришади. Мукофотни олишингиз учун эса сиз бутун бошли шахсий маълумотингизни (пасспорт, уй ва қўл телефони номери, яшаш манзилингиз, иш жойингиз, Ф.И.О. ва бошқа) киритишингиз ва кўрсатилган рақам билан боғланишингиз ёки кўрсатилган почтага кириб айтилган ишларни бажаришингиз талаб қилинади. Лекин мукофот сизга бари бир берилмайди!