МЕНИНГ НАФСИМ БАЛОДУР...

Инсоннинг катта душмани бу – унинг нафсидир. Баъзида бойликка ўчлик ортидан нафс домига тушган кимсалар оқибатда барча нарсасидан бир зумда маҳрум бўлади. 

    Э.С. оилали, икки нафар фарзанднинг отаси. Қўнғирот МФЙдаги Каттатўқмоқ қишлоғида яшайди. Туманимиздаги мактабгача таълим бўлимида хўжалик мудири вазифасида ишлайди. Унга «Жаҳонгир чорвалари» МЧЖ раҳбари   Шакаров Жахонгир МТТ билан гўшт махсулотлари етказиб беришга шартнома тузиш учун бўлим бошлиғига 1 000 000 сўм миқдорида пора бериш лозимлигини “тушунтиради”. 

   2019 йил 11 май куни соат 11.00 ларда Ж.Шакаровдан 1.000.000 сўм  миқдордаги пулларни Иштихон кўчасида жойлашган Истироҳат боғига кираверишда ўз бошқарувидаги автомашина салонида олган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.  Натижада хўжалик мудирининг фирибгарлик жинояти охирига етмади.

   Ушбу ҳаракатлари билан судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖК 25, 168-моддасининг 1-қисми ва 25,28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этди ва тегишли жазосини олди.


Ф.ҲАМРОҚУЛОВ,

ИЖҚК Департаменти Иштихон туман бўлими бошлиғи.

Б.ХОЛМУҲАММЕДОВ, 

Жамоатчилик билан алоқалар ва 

ҳуқуқий ахборот бўлими катта инспектори.