КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА АЛБАТТА ЮКСАК НАТИЖАЛАРГА ЭРИШАДИ

 Коррупция бор жойда адолат бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу ҳақда алоҳида тўхталиб:
 - Коррупцияга қарши курашишда аҳолини барча соҳаларида, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “Ҳалоллик вакциянаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйилган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак,- дея таъкидлаганлар.
 Бугун 1-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида туман Халқ таълими бўлими Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Давлат тест маркази вилоят бўлими, вилоят ХТ бошқармаси ҳамда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир шу масалага бағишланди. 

 “Раҳбар ходимлар ўртасида коррупциясиз соҳа” мавзусидаги бу тадбирни туман ХТБ бошлиғи И.Фозилов кириш сўзи билан очди. Семинар иштирокчилари Давлат тест маркази вилоят бўлими вакили Н.Эшонқулов, туман адлия бўлими ходими Д.Ашуровларнинг коррупция ва унга қарши курашишнинг кечиктириб бўлмас чора-тадбирлари ҳақидаги маърузаларини диққат билан тингладилар.    
Олим ҚЎЧҚОРОВ.