Энг фаол қатнашчига бадиий китоблар совға қилинди

Туман ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова, сенатор С.Баротова туман хотин қизлари билан учрашди. Юзма-юз мулоқот чоғида уларнинг мурожаатларини тинглади, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлик борасидаги харакатларини янада қўллаб-қувватлаш борасида ўз фикрларини билдирди. 
- Энг аввало жамиятимизда аёлларнинг нуфузини янада ошириш зурур, - дея сўз бошлади Г.Алимова. Уларни янада қўллаб қувватлаш борасида олдимизда бешта устувор вазифа турибди. Ижтимоий-сиёсий ривожлантириш оғир аҳволда қолганларга ёрдам бериш, бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва оилаларнинг мустаҳкамлиги энг муҳим вазифалардир.
Туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган кам фоизли кредитлар ўз вақтида тарқатилмоқда. Талабларга кўра тадбир давомида бундан ташқари яна 100 нафарга яқин хотин-қизлар кредит олиш ниятини билдиришди. Мулоқот давомида “Халқ банки” , “Савдогарбанк” ва “Агробанк” АТБдан ташриф буюрган вакиллар қатнашчиларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб қайтаришди.
“Излаган имкон топар” деган нақл бежизга айтилмаган. Аслида тан-жони соғлом аёлнинг ҳар бири тадбиркордир. Фақт қаътийлик билан бирор соҳани танлаб ҳаракат қилиш зарур. Шунда қийинчиликлар ортга чекинади, инсон ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Тадбирнинг яна бир эътиборли томони энг фаол қатнашчиларга бадиий китоблар берилди.