ЎҚИТУВЧИ МЕҲНАТИГА МУНОСИБ БАҲО

  Ўқитувчилик - шарафли, шу билан бирга машаққатли касб. Буни соҳада чинакам фидоийлик билан меҳнат қилганлар яхши билишади. Ҳар қанча қийинчиликка дуч келишига қарамай ўқувчиларига чин қалбдан меҳр берган устозлар меҳнати қадр топганида барча машаққатлар унутилади. Бунга яқиндагина республикамизнинг бир гуруҳ устоз-мураббийлар қаторида “Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” фахрли унвони билан тақдирланган Иштихон шаҳридаги 1-ИДУМ ўқитувчилари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Феруза Тоғаева ва Вайдулла Файзуллаевларнинг шодлиги ёрқин мисол бўла олади. 
 - Бу икки икки ўқитувчимиз чиндан ҳам том маънодаги аълочи, фидокор устозлардандир, - дейди мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Гулбаҳор Усмонова. - Уларнинг таълим-тарбия соҳасидаги муваффақиятлари нафақат туманимиз, балки вилоят миқёсида оммалаштирилган. Ҳамкасбларимиз меҳнатининг муносиб тақдирланганлиги бутун жамоани қувонтирди.
   Ўз навбатида биз ҳам ҳурматли устозларни юксак мукофот билан муборакбод этамиз.

Феруза РЎЗИЕВА.