Жамоатчилик фаоллиги зарур

Кун тартибида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда  2019 йил 8 январдаги  “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича 4 сектор раҳбарларининг 2-чорак давомида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинди. 

       Жумладан, 1-сектор ҳудудида 15 та МФЙ мавжуд. 10419 хонадонда 65693 нафар ағоли ҳаёт кечиради. Ишчи гуруҳлари томонидан уйма- уй юриш орқали  фуқароларнинг муаммолари аниқланди, айрим масалалар жойида ижобий ечим топди. Ўзбекистон МФЙ, Ўзбекистон кўчасидан Мирзаева Муқаддаснинг уйи таъмирлаш учун маблағ ажратилди, Бешкапа МФЙ,Булоқбоши қишлоғидан Кенжаев Ғуломнинг даволаниши учун 10 миллион сўм ёрдам кўрсатилди, Каттақангли қабристони ён-атрофини ўраш учун ёрдам ажратилди.

 Корхона, ташкилот,муассаса жалб этилиб,ишсиз, банд бўлмаган 120 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

   “Обод қишлоқ” дастури бўйича ҳам ишлар жадал олиб борилмоқда. Ижтимоий соҳа объектларини реконструкция ва капитал таъхмирлаш ишларига  6 млрд 707 миллион сўм маблағ ажратилди. Ҳудуддаги 5- умумтаълим мактабини таъмирлаш, 17- МТМ  реконструкция қилиш, қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлаш ишлари  аллақачон бошланди.

 Аммо олдинда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кўп.Ҳудудларда ободончилик, тозаликни   йўлга қўйиш,ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, янги ўқув йилига ҳозирлик каби  муҳим ишларда жамоатчилик билан биргаликда ҳаракат  зарур.

  Шунингдек, сессияда прокуратура, ИИБ, туман ҳокимлиги молия бўлими 2-чорак давомида амалга оширган ишлари ҳақида ҳисоб берди.