Сиз биометрик паспорт олдингизми?

Бугун бошқа барча соҳаларида бўлганидек, паспорт тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги "ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4117-сонли ҳамда 2011 йилнинг 5-январидаги “"ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262-сонли Фармонлари ижросини ўз вақтида таъминлаш таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган фуқароларимиз ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик паспортлар берилди.

Паспорт тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар миграция, паспорт виза тизими, фуқароликни қабул қилиш ва ундан чиқиш фаолияти самарадорлигини ошириш, ноқонуний миграция, одам савдоси каби иллатларга қарши курашишда муҳим ахамият касб этади. 

Аҳолини янги намунадаги биометрик паспортлар билан таъминлаш, амал қилиш муддати тугаган паспортларни ўз вақтида белгиланган тартибда алмаштириш юзасидан ахоли билан бевосита учрашган ҳолда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

-         Хурматли туманимиз фуқаролари! Амалдаги фуқаролик паспортларини, биометрик паспортга алмаштириш лозимлигини ҳисога олиб, Иштихон тумани ИИБ М ва ФРБга биометрик апспорт олиш учун мурожаат қилишингиз сўралади.

Зафар НУРМУҲАММЕДОВ, Иштихон туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи