ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

19-умумтаълим мактабида Халқаро баҳолаш дастурлар тизимига ўтишга тайёргарлик бўйича кўргазмали очиқ дарслар тшкил этилди.
Бунда тумандаги 32 та умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича  директор ўринбосарлари, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти, математика , кимё, биология, физика, география ҳамда бошланғич таълим фани ўқитувчилари жами 150 нафардан ортиқ педагоглар иштирок этишди.
Тадбир давомида бир вақтнинг ўзида 9 та синфда  маҳорат дарслари ташкил этилди. Тадбир сўнгида туман халқ таълими бўлими масул ходимлари халқаро тадқиқотлар бўйича тренер ўқитувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган масалалар бўйича фикр алмашишди.
Туманда жами 95 та умумтаълим мактаблари ҳамда 2 та ИДУМлар 3 та таянч мактабга бриктирилган. Бугунги кунда 1, 19, 33-мактаблар халқаро тадқиқотлар бўйича таянч мактаблари хисобланади.
Жамшид УМИРОВ,
19-умумтаълим мактаби директори.