Шифокорни калтаклаганга жазо қандай?

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали тиббиёт ходимлари беморларнинг яқинларидан жабр кўришлари, бунда улар нафақат жисмоний балки руҳий зарбалар олаётганликларининг гувоҳи бўлаяпмиз. Бунинг сабаблари турлича.

  “Бошидан ўтказган табиб” дейдилар доно халқимиз. Яқин кишисидан айрилиш, унинг аҳволи оғир эканлигидан ўзини назорат қила олмаслик бу  айниқса шифохоналарда кутилмаганда содир бўладиган ҳолат. Ана шундай пайтда ўзини бошқара олмасдан яқин кишисини йўқотишда шифокорни айблаш каби ҳолатлар кун сайин ортса ортмоқдаки лекин камайгани йўқ. Қайси бирининг боши чайқалган бўлса, яна бири кўзидан айрилди дейишмоқда. Бу эса шифокорлар билан бир қаторда уларнинг яқинларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.   Аслида қонун ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа бировни ҳақорат қилиш, унга нисбатан куч ишлатиш, жароҳат етказиш ҳуқуқини бермайди. 

 Масала чиндан ҳам жиддий. Айни пайтда марказий шифохоналарда қўриқлаш хизмати ходимларининг навбатчилиги жорий этилган. Балки мана шу тартибни янада кучайтириш орқалигина бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мумкиндир. Балки, қўриқлаш хизмати ходими ҳушёр турса, беморларнинг яқинлари буни сезган ҳолда ўз хатти-ҳаракатларини  назорат қилиши мумкиндир? Ана шундай ҳолатда шифокорлар ҳам ўзларининг саломатликлари ҳақида қайғурмасдан, бемалол ишлашлари мумкин бўлар? 

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари билан бўлиб ўтган семинарда 

-Тиббиёт ходимларига бўлаётган бундай зўравонликлар ИИБ ходимларига бўлган зўравонлик учун бериладиган жазога тенглаштирилиши лозим, бу муаммо яқин вақт ичида ҳал этилиши кўзда тутилмоқда, -дейди Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев. 

Ахир, ҳам беморга қўлидан келганича ёрдам қилиб, ҳам унинг яқинлари томонидан дўппосланишни ҳеч бир шифокор истамайди...

Матлуба РАББИМОВА