БОБУР ТАВАЛЛУДИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди,
Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юаландим,
Ёраб, нетайин, не юз қоролиғ бўлди.
Бугун буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 537 йил тўлди. Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим ва йирик давлат арбоби ҳамда саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олган.
Улуғ шоир ва шоҳ, олим ва саркарда, буюк қалб эгаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди бизнинг 41-умумтаълим мактабида ҳам муносиб нишонланди.
Юқори синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган Бобур рубоий ва ғазаллари мушоираси ва ажойиб саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. 
Тадбирни ўтказишда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ирода Турдиеванинг ҳам хизмати катта бўлди. Ўқувчилардан Шахноза Тўхтамишева, Шахоб Улуғмуродов, Аслиддин Юсупов, Муниса Мамадиёровалар фаол иштироклари учун эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бибисора Хушвақтова,
41-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.