ТАЪТИЛДА ҲАМ ТЎГАРАКЛАР ИШЛАЙДИ(МИ?)

Албатта - Ҳа! Ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга,  Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол ёш авлодни тарбиялаш ҳамда вояга етказиш учун мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган беш ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, улғайиб келаётган ўспиринлар иқтидорини янада ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, юрт равнақи йўлида уларнинг фаол иштирокини таъминлашни бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.

7-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган семинарда ана шу мавзуга алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда  жонкуяр ўқитувчилар А.Норбўтаев,      М.Ҳақназаров, Ш. Жабборовалар ўқувчиларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда таътил вақтида ҳам тўгарак машғулотларини давом эттиришларини маълум қилишди.

Шунингдек, ёзги таътил давомида мактаб кутубхонаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади. Бу эса ўқувчиларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ўтказишлари учун қўшимча имкониятдир.  Ўқувчилар ва ўқитувчилар  кутубхонага келиб,  бемалол ўзлари учун керакли бўлган китоблардан фойдаланишлари мумкин.


Маҳфуза АСАДОВА,

7-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.