МОҲИР ПИЛЛАЧИ РЕЖАНИ БАЖАРДИ

Пиллачилик юртимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири саналишидан ташқари, ипакчилик ота-боболаримизнинг бой маданий мероси ҳамдир.


Туманимиз пиллакорлари ҳам вилоятда пешқадамлардан бўлиб зафар марраси томон интилмоқдалар. Бу улкан ютуққа ўзининг самарали меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган “Митан” ММТПга қарашли "Ойбек Азиз боғлари" фермер хўжалиги 150 килограмм сифатли пилла топшириб режани 100 фоизга уддаладилар. 

Фермер хўжалиги раиси Комил ака Қўчқоровга пилла парваришида турмуш ўртоғи Маърифат Ниятова,келини Маҳлиё Жўраева ва фарзандлари энг яқин ёрдамчи бўлишди. 

Улар бир ой давомида ипак қуртини меҳр билан парваришлашди. Бутун оила аъзоларининг ғайрат билан қилган меҳнатлари ўз самарасини кўрсатди. Улар илғорлардан бўлиб зафар маррасига етдилар.

Пилла хирмонини кўздан кечирар эканмиз, қизиқ бир жиҳат эътиборимизни тортди. Пилла қуртларини бўшаган тухум қутиларига ўратиш пилла сифатини яхши сақлаш билан бирга, меҳнатни ҳам анча     енгиллаштирар экан. 

Фермер хўжалигида тутлар парваришига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар йили баҳорда қўшимча тут ниҳоллари экилади. Шунинг учун ҳам мавсумда озуқа борасида муаммо бўлмайди.

Пиллакорларга келгусида янги зафарлар тилаб қоламиз.


Олим ҚЎЧҚОРОВ.

Суратда: Маърифат Ниятова ва келини Маҳлиё Жўраевалар иш устида.