ТАРБИЯ СЎЗИНИ УНУТМАНГ, ШУНДА ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛГАН БЎЛАСИЗ!

Дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган муаммолардан бири гиёҳвандлик балосидир. Унга аср вабосиумр заволиажал тўри деган таърифлар бежизга айтилмаган.

Гиёҳвандлик - гиёҳванд моддаларни ёки сунъий равишда тайёрланган моддаларни истеъмол қилиш, чекиш, ҳидлаш, танага суртиш ёки нина санчиш (инъекция) йўли билан қон томирларига юбориш тушунилади. Гиёҳванд моддаларни салбий ҳусусияти шундаки, уларни бир маротаба ҳидлаб ёки татиб кўрган шахсда янги мойиллик пайдо бўлади. 2 – 3 марта истеъмол қилиш эса уни гиёҳванд моддага боғланиб, истеъмол этмаса туролмайдиган ҳолатга дучор этади. Бунда руҳий ўзгаришлар: уйқусизлик, хотира пасайиши, бош оғриғи, асабийлашиш, кайфиятнинг бузилиши, жаҳлдорлик, чарчаш, фикрнинг тарқоқлиги ва бошқа асаб тизимидаги ўзгаришлар (ўзи билан ўзи гаплашади, алаҳсирайди, ўқишга, ишга лаёқатсиз бўлиб қолади) кузатилади. Моддий ва маънавий қашшоқликка юз тутиб, охири руҳий хасталикка чалинган ҳолатлар ҳам учрайди. Аста – секин истеъмол миқдори ортади. Шунга қўра, бутун организм хасталаниб кучсизланиб боради.

     Касалликни даволашдан  кўра уни олдини олган маъқул. Гиёҳвандликдан          йироқ бўлай десангиз  аввало оилада фарзанднинг тарбиясига эътиборли бўлиш  катта аҳамиятга эгадир. Ҳар бир ота-она ўз   фарзандини   моддий  ҳамда маънавий томондан тарбиялашга тайёр бўлиши зарур. Агарда улар  болага  ўз вақтларини  ажратмасалар, эътиборсизликка йўл қўйсалар, унда бола кўчадаги одамлардан руҳий таянчни қидира бошлайди. Айнан шундай  вазиятда   болаларнинг  гиёҳвандлар  тоифасига қўшилиб қолмаслигига ким кафолат беради

    Айниқса, ўсмирлик даврида болалар катта эътибор талаб қилади.  Улар ота-онасининг меҳрига, суҳбатига, маслаҳатларига муҳтож бўладилар.  Ўз фарзандини камситмасдан,  дўстлашиб, муаммоларини ечилишига кўмакдош бўлиш келадак учун фойдали кечади.

    Ҳар бир ота-онага  фарзанди билан суҳбатлашиб, уни ўрганиб, нималарга қизиқишини, кўнглида қандай кечинмалар ётганини билиш ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини  олишга ёрдам   беради. Шунга қараб албатта, фарзандининг  қизиқишларини илғаш, қобилиятини ривожлантириш, ҳар доим  унга ишониш ва эътибор бериш керак.  Фарзандлар доимо  ўз ота-оналаридан  шундай эътиборни  кутадилар.

    Фарзанд инсоннинг ширин умиди, орзу истаклари. Шундай экан тарбия деган сўз асло   ёдингиздан кўтарилмасин.


З.Раҳимов,

вилоят наркология диспансери шифокори.

И.Жумаев,  

нарколог шифокор.