“ХИЗМАТ-БЕМИННАТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг дастлабки кунларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан  “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида фан йўналиши бўйича бепул иккита ўқув-курси ташкил этилди. 51-умумтаълим мактабида очилган инглиз тили ва математика фанлари бўйича ўқув курсларига Илҳом Файзуллаев ҳамда Дилмира Сирожова раҳбарлик қилишмоқда. Ўқув-курсларининг илк дарсларида 12 нафар билимга чанқоқ  йигит-қизлар иштирок этишди. 
  -Партия ташаббуси билан очилган бепул ўқув курсида  инглиз тилидан болаларга чуқур сабоқ бериб, уларнинг билимини янада оширишга ҳисса қўшаётганимдан мамнунман,- дейди Германия, Латвия, Австралия каби хорижий мамлакатларда малака ошириб қайтган 33 ёшли педагог, ўқув курси раҳбари Илҳом Файзуллаев.Курс тингловчиси Баҳром Шодиев қишлоқда илм олишга иштиёқи баланд ўқувчи ёшлар жуда кўп эканлигини алоҳида таъкидлади. Лекин пуллик курсларга қатнаб билимини бойитишга ҳамманинг ҳам моддий имконияти етарли эмас. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан математика ва физика фанлари бўйича бепул ўқув-курсларининг очилиши ана шундай ёшлар учун айни муддао бўлди. Улар олти ой мабойнида ўқитувчилардан сабоқ олиб,фанларни чуқур ўзлаштиришга муваффақ бўлишади.
 
Мадина БАҲОДИРОВА
ЎзМТДП Иштихон туман