Қаллоблик фош бўлди

Қаторйиллар давомида тумандаги давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ва қишки мавсумга тайёрлаш ишларини бажарган корхона ишчиларига 5310 соат иш ҳақи табеллари ёзилган бўлсада, бироқбошқа манфаатларни кўзлаб, ўзи томонидан тузилган "Бажарилган ишларни қабул қилиш далолатнома"сига сохта маълумотлар киритиб, гўёки ишчилар томонидан 6677 соат иш бажарилганлигини кўрсатди.Иш соатларини қўшиб ёзиб, тақдим қилиш оқибатида жами 6.888.591 сўм ўзлаштирган. Шунингдек, давлат аҳамиятидаги  "Зарафшон тракти" автомобиль йўлининг  48-80 километрлари оралиғини жорий таъмирлаш давомида 10 сантиметр қалинликда қум шағал аралашмасидан йўл четини мустаҳкамлаш ишлари сифатсиз бажарилган. Лекин "Бажарилган ишларни қабул қилиш далолатнома"сига сохта маълумотлар киритилган яъни ишлар тўлиқ бажарилганлиги кўрсатилган. Ушбу далолатноманинг қалбаки эканлигини била туриб тўлов учун тақдим қилганлиги оқибатида   1.473.421 сўм, ҳаммаси бўлиб 8.362.012 сўм давлат бюджети маблағлариниталон-тарож қилган.  Суд мажлисида судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Судланувчи Ф.Азимов томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ тўланди ва айбдор қилмишига яраша жазосини олди.
Р.ВаҲобов,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.