ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ - ТИЛ!

Яқинда Президентимиз Ш. Мирзиёев раислигида чет тилларини ўқитиш   тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан  видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда юртбошимиз "Хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги   тизимни йўлга қўйиш вақти-соати келди"-дея батафсил амалга оширилиши зарур бўлган имкониятлар ҳақидаги фикрларини таъкидлаб ўтдилар.

Эски услублардан воз кечиш зарур, фақат   дарсликлардан фойдаланиш билан қаноатланиб бўлмайди.  Бугун  замонавийлик ривожланган вақтда тил ўрганишнинг янги-янги услубларидан фойдаланиш мумкин.Барча фанларда ҳам янгиликларни қўллаган ҳолда дарс ўтишга интилиш зарур.

Ҳозирда биз фаолият кўрсатаётган 2-ИДУМда чет тилини ўқитишга жиддий эътибор қаратилган.  8 нафар инглиз тили ўқитувчисининг 2 нафари олий тоифали, 1 нафари биринчи тоифали, 5 нафари эса иккинчи тоифали ёш ўқитувчилардир. Инглиз тили фани чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади. 2019-2020 ўқув йилидан алоҳида инглиз тили йўналиши ташкил этилди. Уларда ҳафтасига 5 соат дарс  чуқурлаштириб ўргатилади.  Бунда     инглиз тилини ўргатиш бўйича мукаммал дарсликлар, замонавий қўлланмалардан фойдаланамиз. Мақсад ўқувчиларни инглиз тилида эркин сўзлашишга ўргатишдир.

Бундан ташқари юқори синфларда беллашувлар, дибат клублари ташкил этилган. Бунга мисол қилиб яқинда ўтказилган “Lusky children”      тадбирини   мисол келтириш мумкин. 11-синфлар ўртасида      "Debate" тадбири ўтказилди. Бу ҳам ўқувчиларнинг қизиқишини оширди.Мактабимизда хорижий тиллар услубий бирлашмаси томонидан мусобақалар ўтказилмоқда.Аммо бу ишлар билан қаноатланиб бўлмайди.

"Тил билган-эл билади" дейдилар.Бугун тил билган кишига дунёнинг барча мамлакатларида ҳамма имкониятлар эшиги очиқ. Тадбиркорлик, тажрибасини ошириш, иш ўрганиш қисқаси янгиликлар билан юзлашиш имкониятлари мавжуд.

-Биз рақобатдош давлат қуришни  ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти битирувчилари  камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт.Бу қатъий талаб ҳар бир таълим   муассасаси  раҳбари фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим,-деди      давлатимиз раҳбари.

Бу эса ғайрат билан, зиммамиздаги вазифаларни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ишлашга ундайди.


Маҳлиё

АТАХАДЖАЕВА,

Худойберди

ҚАҲРАМОНОВ,

2-ИДУМнинг инглиз тили фани ўқитувчилари.