ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Аслида эса мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқини юқори даражада ҳимоя қилиш қонун асосида тартибга солинган. Ҳозирги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар - тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан истеъмолчиларни боғловчи кўприк вазифасини ўтамоқда. Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиб, тез фурсатларда ечимини топиш, аҳолига тегишли ёрдам кўрсатиш Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси (ИҲҲҚЖФ)нинг асосий мақсадларидан биридир.

Бугунги кундаРеспубликамизда 30 мингдан ортиқ гапиришда ва эшитишда нуқсони бор кишиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ечимини кутаётган муаммолари юзасидан мурожаатларни ҳал этиш, имконияти чекланганларгақулайлик яратиш мақсадида  ¤збекистон истеъмолчиларҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясинингягона "1091" ишонч телефони ҳузуридаги "Surdo online Uzbekistan" лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбулойиҳанинг афзалликтомони шундаки, гапиришда ва эшитишда нуқсони бор кишилар, заиф эшитувчилар ИҲҲҚЖ га мурожаат қилмоқчи бўлсалар, "Surdo online Uzbekistan" дастури ўрнатилган уяли алоқа воситаси жамият ходими ҳамда истеъмолчи ўртасидавоситачи вазифасини бажаради ва ҳар қандай мурожаат эътиборга олинади.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг мурожаатлари қабул қилиниши самарали кечишини таъминлаш мақсадида 1091 қисқа рақамли ишонч телефони, виртуал қабулхона ташкил этилган. Истеъмолчиларнинг ариза, таклиф ва шикоятларифедерациянинг "istemol. uz"расмий сайти орқали электрон шаклда ҳам қабул қилинади.Бу эса истеъмолчиларнинг мурожаатлари ўз вақтида қабул қилиниши ва ижобий ҳал этилишини кафолатлайди.


Дилшода МАҲАМОВА, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси.