“ВАТАНПАРВАРЛИК - МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ”

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Ватанпарварлик- миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда.
 Ана шундай тадбирлардан бири 27-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Иштихон туман ўқув-спорт техника клуби, туман Фахрий жангчи ва ногиронлар бирлашмаси вакиллари, нафақадаги ҳарбийлар таклиф этилди.

 Ватанни мадҳ этувчи шеър ва куй-қўшиқлар, юқори синф ўқувчиларининг ҳарбий спорт ўйинлари даврага алоҳида файз киритди.
 - Ёшларни ватанпарварлик руҳади тарбиялашда мактаб таълимининг ўрни катта,- деди тадбирда сўзга чиққан туман Халқ таълими бўлими мудири И.Фозилов.- Биз фарзандларимизни юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни қадрлашга ўргатишимиз, эртанги кунимиз уларнинг камолотига боғлиқ эканлигини уқтиришимиз лозим. 
Бу каби тадбирлар барча таълим масканларида юқори савияда ўтказилмоқда.
        
Акмал РАВШАНОВ.