БОРДО СУЮҚЛИГИ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?

Ҳар қандай ўсимликнинг ривожи парваришга боғлиқ. Боғингиздаги дарахт ёки буталар кутилмаганда касалланса, албатта кайфиятингиз бузилади. Ниҳолларни қандай қилиб “даволаш” ҳақида ўйлаб, ташвишланасиз. Бундай пайтда бордо суюқлиги жуда яхши самара беради.Нафақат мевали дарахтлар, балки сабзавот экинлари ҳам қорақўтир, чанг, чириш ва бошча қўзиқоринли касалликларда ҳам ушбу суюқлик билан ишлов бериш мумкин.

Бу суюқ аралашмани  француз ботаниги Р.Миллард(1838-1902) илк бор узумзорларни моғор замбуруғларидан ҳимоя қилиш учун ихтиро қилган.

Бордо суюқлиги сув, мис сульфати ва тезкор оҳакдан тайёрланади. Бунинг учун алоҳида керамика ёки шиша идишда маълум нисбатда сув ва оҳакни аралаштириш лозим. Бундан ташқари алоҳида (метал бўлмаган) идишда мис сульфат билан иситилган сув суюлтирилади. Ажралган мис сульфати совигач аниқ ингичка оқим орқали олдиндан тайёрланган оҳак сутига қуйилади. Жараён вақтида аралашмани  доимий равишда ёғоч таёқ билан аралаштириб туриш керак.

Бордо суюқлигининг бир фоизли эритмасини олиш ва пишириш учун 100 грамм мис сульфати олиб уни 1 литр иситилган сувга тўкиш керак. Олинган массани аралаштириб совутгандан сўнг унга 4 литр совуқ сув қўшинг.Кейинчалик 100 грамм қиздирилган оҳакни иситилган сув билан сўндириш ва 5 литр сув қўшиб, эритмани аралаштириш керак.Шундан сўнг мис эритмасидан таркиб топган витриол мисини оҳак эритмасига тўкиб аралаштириш  ва миснинг реакцияси ҳосил бўлишини кутиш лозим. Реакция жараёнида эритма аста-секин самовий рангга киради.

 Суюқликнинг уч фоизлисини ҳам худди шу тартибда тайёрлаш мумкин.

 Ишга киришишдан олдин кўзойнак тақиш, резина қўлқоп ҳамда докадан тайёрланган ниқоб тақишни унутманг!


А.АМИРОВ,

Б.АБСАМАТОВ

вилоят ўсимликлар карантини 

Давлат инспекцияси Иштихон

туман бўлими инспекторлари.