САМАРҚАНД ШАҲРИДА “COVID-19” ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ МАВЗУСИДА ОАВ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ


Тадбир Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда UNESCO томонидан ташкил этилди.

Семинарда иммунизация ва коронавирус ҳақида тарқалаётган турли-туман  фикрлар, COVID-19 ва унга қарши вакциналар ҳақидаги афсона ва фактлар, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳақидаги мавзулар муҳокама қилинди.

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Юртимизда жами эмланадиган аҳоли сони 4 112 668 нафар бўлиб, 18 ёшга тўлмаган фуқаролар эмланмайди. Ҳозирга қадар эмланиши лозим бўлган аҳоли рўйхати тўла шакллантирилди ва улар ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида эмланиши белгиланди. Шунга кўра,

3138 та эмлаш пунктлари 862 та мобил бригадалар (1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси)ушбу жараённи амалга оширадилар. Шунингдек, хорижий давлатларда таҳсил олаётган талабалар МП, ОП ва ОШПларда (бепул), меҳнат мигрантлари эса ишлаб турган жойидаги хусусий поликлиникаларда (пуллик) эмланади.


Таъкидлаш лозимки, айрим фуқаролар “Менда “ COVID-19” билан оғриганман, балки менга эмлашнинг ҳожати йўқдир”, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Бундай фуқаролар ҳам эмлашлардан фойдаланишлари мумкин. Бунинг боиси коронавирус  билан боғлиқ, соғлиқ учун жиддий таъсирлар ҳамда касалликни қайта юқтириб олиш хавфининг борлигидир.   Клиник тадқиқотлар асосланаган ҳолда айтиш мумкинки, “COVID-19”га қарши вакциналар хавфсиз ва аҳоли,  жумладан, онкологик хасталиклар билан оғриган беморлар ўртасида  коронавирусга қарши жиддий ҳимояни таъминлайди. Бу жуда муҳим амиятга эгадир, чунки онкологик беморлар “COVID-19”нинг оғир асоратларидан энг кўп азият чекадиган қатлам ҳисобланади.


   Мавжуд вакциналар инсон иммун тизимига касаллик билан курашишда ёрдам бериш учун мўлжалланган. “COVID-19” вакциналарининг дастлабки – “Пфайзер” ва “Модерна” –турлари таркибига МРНК хужайраларга киради, лекин ДНК жойлашган хужайралар ядроси эмас. МРНК ўз вазифасини хужайранинг иммунитет тизимини рағбатлантириш учун оқсил ишлаб чиқаришга мажбур қилиш орқали амалга оширади ва кейин ДНКга таъсир қилмасдан тезда парчаланади.


   “COVID-19” вакцинаси сизга касаллик инфекциясини юқтирмайди ва юқтиролмайди. Вакцина иммун тизимига организмга коронавирус кирганда таниб олиш ва унга қарши курашишда ёрдам берадиган оқсил ишлаб чиқаришда иштирок этади. Бундан ташқари,   вакцинада коронавирус мавжуд эмас, шунинг учун инфекция юқтириб олиш эҳтимоли йўқ. Иммунитет тизимига вирусни таниб олиш ва унга қарши курашишда ёрдам берадиган оқсил ҳеч қандай инфекцияни келтириб чиқармайди.


Ушбу касалликка қарши эмланган шахслар инфекция юқтиришнинг олдини олиш учун эҳтиёт чораларини кўришни давом эттиришлари лозим бўлади яъни  эмлангандан сўнг ҳам ниқобни олиб ташламанг, мумкин қадар ижтимоий масофани сақланг, антисептиклардан фойдаланишда давом этинг. Чунки вакцина коронавирусни организмга кириб келишига тўсқинлик қилмайди. У фақат ўртача ва оғир даражадаги ”COVID-19”  ривожланишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, вакцина билан  эмланган кишилар инфекция авж олганда ўзлари касал бўлмасалар ҳам, вирус ташувчиси бўлишлари мумкин.


Эмланган шахслар биринчи навбатда қўлининг вакцина юборилган қисмини кун давомида ювмаслиги керак. Асосан 3 кун давомида ана шундай тартибга амал қилишлари керак бўлади. Шунингдек, бир ҳафта мобайнида тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиши, хусусан, спиртли ичимлик ва бошқа зарарли маҳсулотлардан тийилишилари лозим. 

Бундан ташқари журналист ва блогерларга  эмлаш жараёнларини ОАВ воситаларида тўлиқ, маълумотларга асосланиб, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда ёритилишини таъминлаш атрофлича тушунтирилди. Аҳоли орасида турли ваҳималарга сабаб бўладиган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва бу галги эмлаш ҳам ҳозиргача бўлган жараёнлардан ҳеч қандай фарқ қилмаслиги айтиб ўтилди.


Матлуба РАББИМОВА.