ҒОЛИБЛАР НЕГА РАҒБАТЛАНТИРИЛМАДИ? Ёшлар ишлари агентлиги бунга нима дейди?

   Ўтган йил барчамиз учун синовли кечди. Айниқса, фарзандларимиз таълимнинг онлайн шаклда, уйда давом эттиришлари улар учун бирмунча зерикарли кечганлиги ҳам сир эмас. Мана шундай бир пайтда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўқувчилар ўртасида турли танловлар ташкил этилди ва бу албатта, уларнинг бўш вақтларига ўзгача мазмун баағишлади. 

 Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ўтказилган ижодий ишлар танловларида умумий ўрта таълим мактабларининг кўплаб ўқувчилари фаол қатнашди. Ҳар гал ғолиблар номи эълон қилинганида муассислар томонидан карантин қоидалари юмшатилганидан сўнг уларнинг муносиб рағбатлантирилиши эътироф этилди.

   Мана, карантин даври тугаб, мактабларда анъанавий таълим жараёни бошлаб юборилганига ҳам бир неча ой ўтди. Танлов ғолиби бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимидан хушхабар кутишмоқда. Аммо, агентлик уларга лоақал Фахрий Ёрлиқлар тақдим этишни ҳам “унутди”. 


Нодира ТОШТЕМИРОВА,

35-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.